Демаркнинг Техник Индикатори (DeMarker, DeM) жорий барнинг максимуми аввалгисининг максимуми билан таққосланиши асосида қурилади. Агар жорий барнинг максимуми юқори бўлса, у ҳолда тегишли фарқ қайд этилади. Агар жорий бар максимуми аввалги барнинг максимумига тенг ёки ундан кичик бўлса, у ҳолда нол қиймати қайд этилади. Кейин n давр ичида шу тарзда олинган фарқлар қўшилади. Олинган қиймат DeMarker индикаторининг сурати бўлиб қолади ва уша миқдор плюс аввалги ва жорий барларнинг нарх минимумлари орасидаги айирманинг йиғиндисига бўлинади. Агар жорий нарх минимуми аввалги барда бўлганидан катта бўлса, у ҳолда нол қиймати қайд этилади.
DeMarker индикаторининг кўрсатишлари 30 белгидан пастга тушганда нархларнинг юқори томон кўтарилиши кузатилади. Индикаторнинг кўрсаткичлари 70 белгидан юқорига кўтарилганда нархларнинг пастга томон ҳаракатланиши кузатилади.
Ҳисоблашнинг янада узоқ муддатларидан фойдаланиш бозорнинг ривожланишида узоқ муддатли йўналишдан фойдаланишга имкон беради. Қисқа даврли индикаторлар энг кам хатарли нуқтада бозорга киришга ва битим тузиш вақтини у асосий йўналиш ўзанида бўладиган қилиб режалаштиришга имкон беради.
Ҳисоблаш
i интервалидаги DeMarker индикаторининг қиймати қуйидагича ҳисобланади:
DeMax (i) ҳисобланади:
Агар HIGH (i) > HIGH (i - 1) , унда DeMax (i) = HIGH (i) - HIGH (i - 1), акс ҳолда DeMax (i) = 0
DeMin (i) ҳисобланади:
Агар LOW (i) < LOW (i - 1), унда DeMin (i) = LOW (i - 1) - LOW (i), акс ҳолда DeMin (i) = 0
Демарк Индикаторининг қийматини ҳисобланиши:
DMark(i) = SMA(DeMax, N)/(SMA(DeMax, N)+SMA(DeMin, N))
Бу ерда:
HIGH (i) — жорий барнинг максимал нархи;
LOW (i) — жорий барнинг минимал нархи;
HIGH (i - 1) — аввалги барнинг максимал нархи;
LOW (i - 1) — аввалги барнинг минимал нархи;
SMA — оддий сирпанувчи ўртача;
N — ҳисоб учун фойдаланиладиган даврлар сони.
Команда аналитиков ИнстаФорекс
ГК ИнстаФинтех © 2007-2024