empty
 
 
Тезкор, глобал ва рақобатбардош

Форексда савдо қилишнинг афзалликлари нимада? Компьютер ва Интернетга кириш имкониятига эга бўлиб истаган пайтда ва истаган жойда ишлаш мумкин. Етарлича билим ва иродага эга бўлган ҳар бир киши муваффақият қозонишга ва мустақилликка имони бўлади. Кундан кунга молия бозорлари савдо қилишга қизиқиш ортиб бормоқда. Трейдерлар сони ва шу билан бирга жаҳон молия бозорларига кириш имкониятини тақдим этувчи компаниялар сони ҳам ортиб бормоқда. Бироқ уларнинг ҳаммаси ҳам мижозларнинг эҳтиёжларини тўлиқ қондира олмайди ва уларга ҳақиқатан ҳам арзигулик нарсани тақдим эта олмайди. Шу билан бирга валюта бозорида нуқсонсиз обрўга ва фаолияти ниҳоятда шаффоф механизмга эга бўлган брокерлик компанияси бўлиши ниҳоятда муҳимдир. Халқаро брокер ИнстаФорекс ана шундай компания ҳисобланади.


media about us, publications

ИнстаФорекс компанияси ўз фаолиятини 2007 йилда Жанубий-Шарқий Осиёнинг тез ўсиб бораётган бозорида бошлади ва шу ерда улкан ютуқларга эришди. ИнстаФорекс компанияси World Finance Awards ва ShowFx Asiaнинг нуфузли совринлари якунларига кўра бир неча марта Осиёнинг энг яхши брокери деб тан олинди.

Бугун ИнстаФорекс – бу дунёнинг 80 та мамлакатидаги 350 000 дан ортиқ трейдерларнинг ишончини қозонган таниқли бренддир. Бу компания жаҳон доирасидаги компания бўлиб, тақдим этаётган маҳсулотлари ва хизматларининг юқори сифати билан, савдо шароитлари ва воситаларининг жуда кенг танлови, ишончлилиги ва ҳар бир мижозга индивидуал ёндашуви билан машҳурдир.

2010 йилда ИнстаФорекснинг мижозлари базаси анча ортди - компания хизматларига қизиқишнинг ортиши Осиёдаги "ўз бозоридан" ташқари Шарқий Европа, МДҲ ва Африка мамлакатларида ҳам қайд этилди. Компания ривожланишнинг янги поғонасига чиқмоқда, унинг режаларида - ўз мижозларига янада яқинроқ бўлиш, учун ва уларга максимал даражада самарали хизмат кўрсатиш учун юқорида эслатиб ўтилган ҳудудларда қўшимча ваколатхоналар очишдир.


Фаол географик экспансия аввало истеъмолчилар томонидан сифатли ва универсал брокерлик хизматларига барқарор талабга асосланган. Нима учун ҳар куни 300 тагача трейдер ИнстаФорекс компаниясида ҳисоб-варағи очмоқда? Бозордаги энг қулай савдо шароитларидан бири, валюта ва CFD воситаларининг тўлиқ тўплами, swap-free битимлар, центли ҳисоб-варақлари ва microforex, туну кун қўллаб-қувватлаш хизмати, ПАММ-тизим, маблағларни VISA картасига ечиб олиш, савдо ҳисоб-варағини барча тўлдиришларга 40%гача бонуслар, банк даражасининг техник хавфсизлиги, ҳар йиллик соврин жамғармаси ярим миллион доллардан ортиқ, 7 та савдо серверлари ва 25 дан ортиқ дата-марказлар, шунингдек яна жуда кўп хизматлар мавжудки, буларнинг ҳаммаси ИнстаФорекс компаниясини тажрибаси ва профессионал даражасидан қатъиназар истаган трейдер учун энг фойдали ва қулай брокер қилади.

Бундан ташқари, ИнстаФорекс дунёнинг турли мамлакатларидаги унинг мижозларига нималар муваффақият келтириши устида доимий равишда иш олиб боради. Бозорни ва истеъмолчиларнинг афзал кўрадиган нарсаларни фақат синчиклаб таҳлил қилгандан кейингина ҳақиқатан ҳам диққатга сазовор бўладиган нарсани таклиф қилиш мумкин. Шу билан бирга трейдерлар Форексда савдо қилиш оддий, самарали ва тушунарли бўлишини истайдилар ва ИнстаФорекс компанияси унга бу хоссаларни таъминлаш учун ҳамма ишни қилмоқда.

Компания доимо брокерлик хизматлари соҳасида охирги янгиликларга амал қилади ва инновацияларни жорий этган ҳолда ўзи стандартлар белгилайди. Баъзида бизнес иқтисоднинг яхшилигига боғлиқлиги тўғрисида эсдан чиқариш ва ижод қилиш учун - яъни ўзгаришларга эришиш учун нимани ва қаерда нима қилиш кераклигини ўйлаб кўришга вақт қолдириш фойдали бўлади. Шунда бирор мутлақо янги - ноёб таклифлар, ажойиб танловлар, танти бонуслар ва жуда кўп бошқа нарсалар туғилади.

Янги ечимларни доимий равишда излаш трейдерларга ижобий натижаларга эришишда ёрдам бериш истагига асосланган, ахир уларнинг ғалабаси - бу муваффақиятларга эришиб бораётган ИнстаФорекс компанияси қуриладиган пойдевордир.

CNBC Business журнали, 2011 йил, май
Орқага

Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Обратный звонок