Хавфсизлик ИнстаФорекс билан
Агар сиз қуйида келтирилган технологиялардан фойдалансангиз Сиз ўз савдо ҳисоб-варағингизни фақат бузиб киришдан сақлабгина қолмай, ўтиб бўлмайдиган ҳаддан ортиқ ҳимояни таъминлайсиз, бу ҳимоя Сизнинг савдо ҳисоб-варағингизга кириш имкониятларини ўғирлаш эҳтимолидан бир неча карра баланддир. Ҳимоя қилиш усулларидан ҳар бири ўзининг фойдаланиши бўйича содда ва ундан фойдаланишда ишни энди бошловчи фойдаланувчига ҳам мураккабликлар туғдиришга қодир эмас. Шу билан бирга ҳимояланиш усулларидан ҳар бири шу даражада самаралики, хатто улардан биттасининг бўлиши мижознинг савдо ҳисоб рақамидаги маблағларнинг хавфсизлигини таъминлашнинг 100% кафолати учун етарли бўлар эди. Шунга қарамай, ИнстаФорекс компаниясининг ҳар бир мижози ҳимоя қилишнинг бир йўла барча усулларидан фойдаланишга хақли, бу билан ўзининг савдо ҳисоб рақамини тўлиқ ва ортиқча ҳимояланишини таъминлайди.
СМС ҳимоя – банк даражасидаги хавфсизлик
Трейдернинг шахсий кабинетида ўзингизнинг мобиль телефонингиз рақамини ўз савдо ҳисоб-варағингизга уланг ва шунда сиз жиноятчиларнинг маблағларни рухсатсиз ечиб олишдан кафолатли ҳимоя қиласиз. Бу ҳолда, ҳар бир ечиб олиш СМС воситасида тасдиқлаш кодини жўнатиш жараёнини ифода этади, шу тарзда сиз ҳисоб рақамингиз маблағларини фақат ечиб олишдангина эмас, балки ўз мобиль телефонингиз орқали ечиб олишга уриниш тўғрисидаги ахборотни дарҳол оласиз.
Мижозлар кабинетига кириш логлари
Мижозлар кабинетига кириш логинларининг кенгайтирилган статистикаси Сизнинг мижозлар кабинетингизга фақат логинлар тарихини акслантирибгина қолмай, балки кабинетга кириш учун фойдаланиладиган ҳар бир IP-манзил бўйича муфассал ахборотни ҳам акс эттиради. Мазкур ахборот ўз ичига провайдер ва унинг жойлашган ўрни тўғрисида кўчасигача аниқликдаги ахборотни ҳам, провайдернинг географик координатларини кўриш имконияти ҳам қамраб олади. Шундай қилиб, кабинетга кириш учун фойдаланиладиган IP-манзилларни логинлаштириш тизими туфайли мижоз доимо, ҳисоб варағи бузилганлиги тўғрисида ундан маблағни ечиб олишига урингунга қадар билиб олиши мумкин.
Верификацияланмаган реквизитларга ечиб олишдан ҳимоя
Сиз ҳисоб-варағингизни тўлов тизими ёки банк ўтказмаси орқали маблағ билан тўлдирдингизми? Сизнинг реквизитларингиз шу онда верификацияланади, ҳисоб варағидан хатто у бузилган ҳолда ҳам бошқа реквизитларга маблағ ечиб олиб ўтказиб бўлмайди. Агар жиноятчилар хатто сизнинг ҳисоб варағингизга кира олсалар ва ўз реквизитларидан мазкур ҳисоб варағи учун уларни верификация қилиш учун тўлдирсалар ҳам – улар ундан тўлдирганларидан ортиғини ечиб ололмайдилар. Шундай қилиб, ҳисоб варағингизни оддий тўлдириб, Сиз ҳисоб варағини тўлдириш учун фойдаланилганларга қараганда бошқа реквизитлардан ечиб олишга КАФОЛАТЛИ тарзда ҳимояланган бўласиз.
Бугунги кунда ИнстаФорекс компаниясининг молия хизмати барча форекс брокерлар орасида энг яхши ва ишончлилардан бири ҳисобланиб, у ўз мижозларининг маблағларини энг яхши ҳимоялаш даражасини таъминлайди.
Албатта, ҳимояланишнинг бундай юқори даражаси фойдаланувчининг қулайлиги ва комфорти ҳисобига қурилмайди: ҳамёнга киришнинг аввалги имкониятини йуқотганингиздан сўнг реквизитларни алмаштириш зарур бўлганда бу ишни Сиз реквизитларни ўзгартиришга мўлжалланган стандарт F1 шаклини оддий тўлдириб ва паспортингизнинг сканланган нусхасини қўшиб амалга оширишингиз мумкин.
Икки омилли авторизация
ИнстаФорекс компанияси ҳар бир мижознинг шахсий маълумотларини максимал даражада ҳимоя қилади. Шу тарзда Икки омилли авторизация тизими амалга оширилган бўлиб, у ҳисоб-варағини анъанавий паролдан кўра ишончлироқ тарзда ҳимоя қилиш имконини беради.
Мижоз шахсий кабинети ичида опцияга уланиш имкониятига эга ва юклашда паролдан ташқари тизим қўшимча PIN-кодни талаб қилади, бу код Google Authenticator иловаси билан генерация қилинади.
Подробнее
HTTPS/SSL ҳимоялаш технологияси
Халқаро ИнстаФорекс брокерининг ҳар бир мижози жуда юқори даражадаги замонавий шифрлаш технологияси воситасида паролларни ўғирлаш мақсадида трафикни эшитишдан ҳимояланган, буни SSL – сертификатлари энг йирик провайдерларидан бири Verisign томонидан тасдиқланган. Сиз мижозлар/ҳамкорлар кабинетида бўлиб ёки маблағларни ечиб/тўлдириб, паролларингиз жиноятчилар эшита олмайдиган узатилувчи ахборотнинг ҳар бир символи код тарзида шифрланиши туфайли хавфсиз сақланишга ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.
Паролни экран клавиатураси орқали киритиш
Кабинетга кириш учун интернет-кафе ёки бошқа ҳимояланмаган жойлардаги компьютерлардан фойдаланадиган мижозлар учун дастурий йўл билан киритилаётган символларни ўқишдан ҳимоялайдиган экран клавиатураси кўзда тутилган. Клавиатуранинг турли ўлчамлари - кичик ва катта - паролни киритилишини четдан кузатишдан фойдаланувчига ҳимояланиш ва қулайлик ўртасида танловни беради.
Шахсий менежер
Савдо ҳисоб-варағига кириш муаммосига дуч келган ҳар бир мижоз автоматик тарзда шахсий менежерни олади, бу менежер унинг муаммоларини ҳал қилади. Муаммо ҳал қилинганидан кейин келажакда муаммолар келиб чиқмаслиги учун менежер мижознинг савдо ҳисоб-варағига бириктирилганча қолади.
Сегригацияланган ҳисоб-варақлари
ИнстаФорекс компанияси мижоз маблағларини компания фаолиятидаги ҳар қандай форс-мажор ҳолатлар билан боғлиқ хавфлардан ҳимоя қилишини таъминловчи махсус сегригацияланган ҳисоб варақларини очиш хизматларини ўз мижозларига таклиф этадиган унча кўп бўлмаган компаниялардан бири ҳисобланади. Бошқача айтганда "сегригацияланган ҳисоб-варағи" – бу мижозларнинг маблағларини компаниянинг маблағларидан алоҳида сақлашдир. ИнстаФорекс компаниясида сегригацияланган ҳисоб варағи эгаси ўз депозитидан 70% ини ўзининг банкдаги ҳисоб-варағида ёки ўзининг ишончли вакилининг ҳисоб варағида сақлаши мумкин. Бунда у ўз депозитидаги тўлиқ сумма билан бунинг учун таъминловчи маржа етгунича операциялар бажариш имкониятига эга.
Антифишинг: ИнстаФорексдан маслаҳатлар
Фишинг – ҳужумлар – глобал тармоқдаги энг кўп тарқалган жиноятлардан бири. Ҳар куни дунёдаги юзлаб компаниялар ва уларнинг мижозлари турли даражадаги фишинг – ҳужумларга дучор бўлишади. ИнстаФорекс компанияси Сизга таянч қоидаларни таклиф этади, бу қоидаларга амал қилиб Сиз ўз маблағларингизни ва савдони учинчи шахсларнинг фирибгарона ҳаракатларидан ҳимоя қила оласиз.