Савдо шартлари


Икки факторли авторизация

Икки факторли авторизация — бу бирор сервисдаги фойдаланувчини икки турлича хилдаги аутентификация маълумотларини сўров ёрдамида идентификациялаш усулидир, бу аккаунтни рухсатсиз киришдан икки қатламли, демак янада самарали ҳимояни таъминлайди.
 
Уни фаоллаштиришдан сўнг шахсий кабинетда авторизациялашда паролдан ташқари тизим Google Authenticator иловадан ўзгартириладиган пин-кодни сўрайди. Илова Интернетга кириш заруриятисиз ишлайди ва ҳар 30 секундда олти хонали пин-кодларни генерация қилади.
 
Икки факторли авторизацияни фаоллаштириш учун қадам бақадам амалларни тавсифлаш.
 
1. Икки факторли авторизацияни ўрнатиш учун Мижоз кабинетида тегишли пунктни танлаб олиш зарур (ҳисоб-варағини созлаш ичқўймаси >> Икки факторли аутентификация).
 
 
 
2. Кейин фойдаланилаётган қурилмага Google Authenticator (ёки мос келувчи аналогни) юкланг, унинг ёрдамида QR-кодни сканланг (ёки қизил ранг билан ажратилган кодни киритинг) ва кейин қурилмадаги илованинг ўзидан олти хонали кодни киритиб активацияни тасдиқланг.
 
3. Бу қадамдан сўнг икки факторли авторизацияни фаоллаштириш якуналанади ва мжиоз кабинетига ҳар киришда паролдан ташқари Google Authenticator иловасидан олти хонали код сўралади.
 
 
 
4. Икки факторли авторизацияни ўчириш учун шунингдек Google Authenticator дан пин-кодни киритиш керак. Агар қурилма йўқотилган ёки синган ҳолда (пин-кодни сўраганда «Google Authenticator га кириш мумкин эмасми?» ҳаволаси орқали) махфий пин-код ёрдамида деактивация қилиш имконият мавжуд, у мижозга хизматни активация қилишда жўнатилади.

Tanlangan maqolalar

Маблағларни тўлдиришда/чиқаришда комиссия

Маблағларни тўлдиришда/чиқаришда комиссия

Тўлдиришнинг минимал суммаси

Тўлдиришнинг минимал суммаси

Mavjud usullardan birini ishlatib hisobingizni to‘ldiring